Халқ банки кубогининг финал босқичи ўтказилади
2019 йил 16-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқ банки томонидан Марказий аппарат ва ҳудудий филиаллар ходимлари ўртасида мини-футбол (футзал) бўйича «Бошқарув Раиси Кубоги-2019» анъанавий мусобақаси ўтказилади.
Мусобақада 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда 14 та ҳудудда ўтказилган саралаш ўйинларида ғолиб бўлган 14 та филиал жамоалари ҳамда Марказий аппарат ходимларидан иборат 2 та жамоа ғолиблик учун курашади.
Мусобақа очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи, Касаба уюшмалари вилоят Кенгаши раиси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, вилоят футбол федерацияси раҳбари, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, АТ Халқ банкининг вилоятдаги туман-шаҳар филиаллари бошқарувчилари қатнашади.
Гуруҳ босқичи ўйинлари 16 ноябрь кунига мўлжалланган. Чорак, ярим финал ва финал ўйинлари 17 ноябрь куни ўтказилади. Ғолибларга кубок ва эсдалик совғалари топширилади.
Финалдан сўнг мусобақада иштирок этган ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларига саёҳат ташкил этилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter