Хabar.uz мухбири нуфузли «Олтин қалам» миллий мукофотини қўлга киритди
Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Бу йилги танловга 435 та журналист ўзининг 5 000 га яқин журналистик материаллари билан иштирок этишган.
Эътиборлиси, ушбу нуфузли танловнинг «Энг яхши журналистик материал учун» (интернет-журналистика) xabar.uz мухбири Анвар Намозов совринли ўринни қўлга киритди! Анвар Номозовнинг таҳлилий мақолалари билан ушбу саҳифада танишиш мумкин.
Танлов тафсилотлари сайтимизда эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter