Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«WinRAR»ни янгиланг! 19 йиллик хавф аниқланди

«WinRAR»ни янгиланг! 19 йиллик хавф аниқланди

Фото: «SecurityLab»

«Check Point» компанияси мутахассислари «WinRAR»да 19 йилдан бери мавжуд заиф нуқтани аниқлашди, бунгача хакерлар ва зарарли дастурий таъминот тарқатувчилари қанча фойдаланувчиларнинг маълумотларини қўлга киритишди экан...

Дастурнинг янги (2019 йил, январь) 5.70 версиясида бу хатолик тўғриланди, аммо «WinRAR» янгиланиш талаб қилмайди... Бундан бехабар миллионлаб одамлар эса ундан узоқ йиллардан бери фойдаланиб келишяпти.

«Заиф нуқта»ни топган «Check Point» мутахассислари тушунтиришларича, дастурий таъминот очилганида автоматик равишда зарарли дастурларни чиқариб олиши учун кенгайтмага жойлаштирилган. Зарарли дастурлар компьютерни ёқиш папкасига жойлашиб олади, яъни ҳар сафар фойдаланувчи компьютерни ёқиш баробарида, ўзи билмаган ҳолда, вирусларга ҳам «старт» бераверади.

Шу компания маълумотларига кўра, турли мамлакатлар кибержосуслик бўйича кампаниялар нишонига айланмоқда. «McAfee» антивирус компанияси эса аксарияти АҚШга қаратилган 100 та киберҳужумда айнан «WinRAR» қўлланилганини қайд этган.

Қарийб 20 йил давомида «WinRAR» архивлаш дастуридан фойдаланганлар сони 500 миллион нафардан ошди; булардан қанчаси «заиф нуқта»дан жабрланганини аниқлаш имконсиз иш.

Яна бир муаммо бор: гарчи «WinRAR»нинг хавфсиз талқини — 5.70 январь ойи охирларида чиққан бўлсада, уни сайтдан фақат қўлда кўчириб олиб, ўрнатиш мумкин, бошқалар эса бу критик янгиланиш мавжудлигини билмайди ҳам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг