Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Washington Post»: «Трамп Асадни йўқ қилиш бўйича кўрсатма берган»

«Washington Post»: «Трамп Асадни йўқ қилиш бўйича кўрсатма берган»

Фото: «Haber7.com»

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йили Сурияда ишлатилган кимёвий бомбалар туфайли Сурия президенти Башар Асадни йўқ қилиш бўйича кўрсатма берганини, бироқ Америка мудофаа вазири Жейм Мэттис бу топшириқни бажаришга рухсат бермагани маълум бўлди, деб хабар қилмоқда «Haber7.com».

«Washington Post» газетаси АҚШлик журналист Боб Вудворднинг «Қўрқув» номли китобидан айрим бобларни чоп этди.

Вудворднинг маълум қилишича, Трамп Идлибда содир бўлган воқеалардан хабар топгач, Мэттисга қўнғироқ қилиб, диктаторни йўқ қилиш топшириғини берган.

Журналистнинг ёзишича, АҚШ раҳбари телефонда: «Лаънати, уни ўлдирайлик! Ҳужумга ўтайлик. Уларнинг ҳаммасини йўқ қилиш керак», – деган.

Пентагон раҳбари Трампнинг таклифига розилик билдирган, бироқ бу топшириқларнинг ҳеч қайсисини бажармаган.

«Washington Post» газетаси Вудворднинг янги «Қўрқув» китобига «ишончли манба ва воқеага гувоҳ бўлганлар билан уюштирилган репортаж», дея таъриф берган.

«Meduza»нинг ёзишича, Мэттис журналистларга берган интервьюсида бу «муаллифнинг бой тасаввури маҳсули» эканини таъкидламоқда. Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс эса Вудворднинг китобида «собиқ норози ходимлар» томонидан айтилган ҳикоялар ёзилганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг