Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота вояга етмаган қизини қийнаб келгани аниқланди

Ота вояга етмаган қизини қийнаб келгани аниқланди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўз ота-онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Куни кеча жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Р. Т. (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Аниқланишича, Р. Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.

Суд ҳукмига мувофиқ Р. Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ушбу ҳукмдан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг