Вояга етмаган маҳкумларга махсус сертификатлар топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 январдаги «Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг меҳнат бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида 40 та жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар учун махсус курслари ташкил этилган. Унда «Ҳунарманд» уюшмаси мутасаддилари томонидан уста-шогирд анъаналари асосида бозоридаги талаб юқори бўлган касб-ҳунар сирлари ўратиб келинмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Бош прокуратураси ва «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 24-сонли муасасада (бу муассасадар вояга етмаганлар жазо ўташади) ёғоч ўймакорлиги ҳамда тикувчилик бўйича ташкил этилган ўқув курсларида ҳунар ўрганган маҳкумларга махсус сертификатлар топширилди.
Тадбир давомида маҳорат дарслари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда маданий концерт дастури намойиш этилди.
«Ҳунарманд» уюшмаси
ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter