Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Циркчи лақаби билан танилган қонундаги ўғрини Польшада қўлга туширишди

Циркчи лақаби билан танилган қонундаги ўғрини Польшада қўлга туширишди

Фото: «Lenta.ru»

Жиноят оламида Циркчи номи билан танилган қонундаги ўғри Олег Пирогов Польшада ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, яъни 19 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга таяниб «Лента.ру» хабар берди.

Ўтган йили Циркчига нисбатан «жиноят иерархиясида юқори лавозимни эгаллаш» моддаси билан жиноят иши очилганди, қонундаги ўғрига нисбатан қидирув эълон қилинганди. «Лента.ру» суҳбатдошининг сўзларига кўра, Циркчи Таиландда терговдан яшириниб юрган, ҳар ой пластик картасига жиноий фаолиятидан жуда кўп миқдорда пул тушиб турган.

Россия тезкор қидирув ходимлари қонундаги ўғрининг Польшага келганидан хабар топишади ва бу ҳақда польшалик ҳамкасбларини хабардор қилишади: улар жиноятчини қўлга олишади. «Қонундаги ўғрини экстрадиция қилиш учун ҳужжатлар тайёр. Польша суди ҳал қилади», — дея таъкидлади у.

Аввалроқ Москва вилоятида Олег Пироговнинг жиноий гуруҳига оид жиноят иши бўйича тергов якунлангани хабар берилганди. Циркчининг тўдаси Ногинск туман савдогаридан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул ундирган. Ўзининг қурбонларидан бири — бизнесмен Галастянни пул тўлашдан бош тортгани учун шаҳар ташқарисидаги ҳовлисига олиб чиқиб, темир қафасга қамаб қўйган ва бир ҳафта давомида қийнаган ва роса калтаклаган.

Пироговнинг ўзи узоқ вақт полиция ходимларидан яшириниб юришга муваффақ бўлган. 2019 йил февралда Циркчи Москва вилояти бизнесменидан товламачилик йўли билан 14 миллион рубль олганликда гумон қилиниб қўлга олинади, бироқ хавфсизлик хизмати ходимлари профилактик суҳбатдан сўнг уни қўйиб юборишга мажбур бўлишган, негаки, жабрланувчи ҳам, унинг ёрдамчилари ҳам Пироговга қарши гувоҳлик беришмаган.

2019 йил июлда «Пироговга қарши бевосита гувоҳлик» пайдо бўлганда, Москва вилоятидаги грузин ресторанида учрашув вақтида қўлга олишга уринишади, бироқ кимдир қонундаги ўғрини огоҳлантирган, шекилли, у ошхона деразасидан қочиб кетади.

Тергов маълумотларига кўра, Циркчи 2011 йилда жиноят оламида энг юқори поғонани эгаллаган. Ўшанда қонундаги ўғри Аслан Усоян (Дед Ҳасан)нинг Москвадаги қароргоҳида унга тожга кийдиришади. Ўшандан буён Пирогов Москва вилоятида жиноий гуруҳлар ҳаракатини назорат қилиб келган, жиноий таъсир доираларини тақсимлашда бевосита иштирок этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг