«Volkswagen»нинг собиқ раҳбари вафот этди
«Volkswagen»нинг собиқ раҳбари Фердинанд Пиех ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди «Bild».
Маълумотларга кўра, Пиех 25 август куни кечаси Розенхайм (Германия) шаҳар шифохонасида вафот этган. У ресторанга боргач шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, Пиех 82 ёшга тўлганди. У 2002—2015 йиллар давомида «Volkswagen»нинг кузатиш комиссияси раҳбари бўлган. Бунгача эса тўққиз йил давомида компания бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter