Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водий вилоятларида электр ўчиши ростми? Вазирлик жавоб берди

Водий вилоятларида электр ўчиши ростми? Вазирлик жавоб берди

Фото: «Xabar.uz»

«Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида, тунда таъмирга чиқарилиши режалаштирилган», деб хабар берди Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.

«Ушбу ишлар тунда — соат 00:00 дан 04:00 гача (4 соат муддатда) 70 метр баландликда олиб борилишини, бунда истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилиш сезилмаслигини маълум қиламиз.

Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу режалаштирилган таъмирлаш ишлари ёмғирли об-ҳаво бўлганлиги сабабли, 8-9 февраль кунлари амалга оширилмайди. 

Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан аввал истеъмолчилар олдиндан қўшимча хабардор қилинади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг