Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вилоятлар шифохоналари коронавирусга қарши курашишга тайёрми?

Вилоятлар шифохоналари коронавирусга қарши курашишга тайёрми?

Мамлакатимиздаги вилоятлар шифохоналари коронавирус касаллигига қарши курашишга қай даражада шай? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов масалага ойдинлик киритди.

«Барча вилоятларда юқори компетенцияга эга, яъни ўқитилган мутахассисларимиз мавжуд. Бундан ташқари, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг вилоятларда коронавирус эпидемияси тарқалишига қандай чек қўйиш кераклигини биладиган мутахассислари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда биз тайёргарлик жараёнларини ўрганиб чиқдик ҳамда мутахассисларимизни ўқитиб, тайёрладик. Шунингдек, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган ҳамда пухта тайёргарликлар кўрилган», — деди Алишер Шодмонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг