«Вилоятда тупроқ йўллар қолмаслиги керак» — Президент
Келгуси икки йилда Хоразм вилоятида тупроқ йўллар умуман қолмаслиги кераклиги қайд этилди.
Яроқсиз йўлларнинг ярмини шу йилни ўзида таъмирдан чиқариш, «Урганч-Шовот» йўлининг 20 километрини сақлашга хусусий секторни жалб қилиш топширилди.
Вилоятдаги 233 километр йўллар «ҳажм» усулида таъмирланиши, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган «4Р-156» автомобиль йўлининг 84 километри цемент бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter