Вилоят ҳокимларига янги ваколатлар берилди
Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Фармонга мувофиқ 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.
Эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
- бўш турган давлат объектларини 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда (кейинги ҳар бир қадам 1 млн сўмдан) электрон аукцион орқали сотиш;
- ерлар ва бўш турган давлат объектларини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда аукцион ўтказмасдан сотиш;
- суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ерлардан 50 йилга фойдаланиш ҳуқуқини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда сотиш;
- автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ҳар қандай ерларни йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини қуриш учун электрон аукцион орқали сотиш;
- савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган ҳудудларни ташкил этиш.
Ерларни сотишдан тушган маблағлар ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter