«Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ» видеосига муносабат билдирилди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ!» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ гуруҳи инспектори В.Қодирхонов жорий йилнинг 2 сентябрь куни Оҳангарон шаҳар, Амир Темур кўчасида хизмат ўтаётган вақтида, соат 20:10 ларда, «Кобальт» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланиб келганлиги учун тўхтатган.
Ҳайдовчи И.А.га нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида, ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни тасвирга олишни бошлаган.
Ушбу вақтда, тунги хизматга жалб қилинган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Д.Машкуров ИИО ходимини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар қилган. Ходимнинг бу хатти-ҳаракати ҳайдовчининг тасвирларига муҳрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter