Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгрия ташқи ишлар вазири таҳдидга учради

Венгрия ташқи ишлар вазири таҳдидга учради

Номаълум кишилар Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртога Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан Ужгороддаги учрашув олдидан ўлдириш билан таҳдид қилишган. Бу ҳақда венгриялик вазир матбуот анжуманида маълум қилди.

Сийяртонинг сўзларига кўра, Венгриянинг Киевдаги элчихонасига таҳдидли хат келган. «Украина ҳукумати бизни хавфсизлик бўйича энг қаттиқ чоралар кўрилишига ишонтирди», - деди вазир.

Index порталининг хабар беришича, элчихонага юборилган хат матни украин тилида ёзилган. «Венгрияликлар, биз урушни ютқазишимиз учун ҳамма нарсани қилишда давом этаётган ҳукуматингиздан нафратланамиз. Вазирингиз Украинага қилинган ҳужумлардан кейин шунчаки бизга келиб кетади деб ўйлайсизми?» - дейилади хабарда.

Мактубда Венгрия ҳукуматига Сийяртога тобут ясаш учун «дафн маросими уйига буюртма беришни» тавсия қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқининг Украинага 50 миллиард евро ажратишига қарши чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг