Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгрия Алишер Усмоновга эълон қилинган санкцияларни бекор қилдирмоқчи

Венгрия Алишер Усмоновга эълон қилинган санкцияларни бекор қилдирмоқчи

Венгрия Европа Иттифоқидан россиялик тадбиркор Алишер Усмонов ва яна икки олигарх Петр Авен ҳамда Виктор Рашниковни санкциялар рўйхатидан олиб ташлашни сўради. Бу ҳақда «Politico» газетаси хабар берди.

Хабарларга кўра, Венгрия, шунингдек, ЕИдан гуманитар ёрдам учун санкциялар бўйича имтиёзлар рўйхатини кенгайтиришни ҳам сўраган.

Будапештнинг позицияси Европа иттифоқининг бошқа давлатларини «ғазаблантирган». Чунки бу ташаббус мазкур давлатларда Венгрия томонининг Европа санкцияларида мавжуд тартибларни айланиб ўтиш бўйича хавотирни кучайтирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, «айни пайтда Еврокомиссия қоидаларни қатъийлаштиришга интилмоқда».

Қайд этилишича, Венгрия талаблари 7 сентябр куни Украинадаги вазиятга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг