Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгер Осиё клубларидан бирини бошқариши мумкин

Венгер Осиё клубларидан бирини бошқариши мумкин

Фото: «Sports.ru»

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Япония клубларининг биридан таклиф олди.

Хабар беришларича, 68 ёшли француз мутахассиси «Виссел Кобе» бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин. Ушбу жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири  — германиялик Лукас Подольски Венгернинг шогирди ҳисобланади. Шунингдек, «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ҳам шу жамоа билан шартнома имзолаган.

Айтиш керакки, Венгер илгари ҳам Японияда фаолият кўрсатган. У «Арсенал»га қадар — 1995-1996-йилларда «Нагоя Грампус» клубини бошқарган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг