Вазият оғирлашмоқда – ССВ яна антирекордни қайд этди
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 35 нафари Андижон вилоятида,
- 17 нафари Бухоро вилоятида,
- 99 нафари Жиззах вилоятида,
- 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 94 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 89 нафари Фарғона вилоятида,
- 47 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter