Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ва идоралардаги қисқартиришлар ҳисобига қанча тежалаётгани айтилди

Вазирлик ва идоралардаги қисқартиришлар ҳисобига қанча тежалаётгани айтилди

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида имзоланган Президентнинг тегишли Фармонига кўра, аазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшайди.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:

  • штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
  • автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг