Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик ва идораларнинг ягона рўйхати тасдиқланди

25/01/2023

Президентнинг жорий йил 25 январдаги тегишли Фармони билан ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланди. Улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан биргаликда жами 69 тани ташкил қилмоқда.

«Ҳар 37 ижрочига 63 раҳбар...» – Президент фармони билан «раҳбарият-ижрочилар» нисбати белгиланди

25/01/2023

Президентнинг маъмурий ислоҳотларга оид «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида таркибий бўлинмалар нечта шаклда бўлиши белгилаб берилмоқда.

Вазирлик ва идоралардаги қисқартиришлар ҳисобига қанча тежалаётгани айтилди

25/01/2023

Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида имзоланган Президентнинг тегишли Фармонига кўра, аазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда.