Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўтган йили вазирлик ва ҳокимликлар ходимлари устидан 25 мингта шикоят келиб тушган» – Президент

«Ўтган йили вазирлик ва ҳокимликлар ходимлари устидан 25 мингта шикоят келиб тушган» – Президент

Бугун, 4 август куни Президент Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари бугунги йиғилишда асосий эътибор 30 йилдан бери кейинга сурилиб келинаётган масалалар ечимига қаратилишини таъкидлади.

«Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти», – деди Президент.

Қайд этилганидек, ҳозирда бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш тизими йўлга қўйилди. Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

«Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими  вазирликлари, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ бўлган. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг