Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик тарбиячига чора кўришни сўраб, прокуратурага мурожаат қилади

Вазирлик тарбиячига чора кўришни сўраб, прокуратурага мурожаат қилади

Фото: «Xabar.uz»

Урганч тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.С. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани акс этган видео кенг оммага тарқалгани ҳақида хабар берилган эди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни кунда ушбу ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинган.

МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирларни болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича далил сифатида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига қонуний чора кўриш учун тақдим этиш мақсадида, видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланган.

Ҳолат юзасидан тўла маълумот йиғиш мақсадида 25 октябрь куни соат 16:00да Урганч туманидаги 2-сон боғчада тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТТ Кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш видеотасвирга олинади.

«Ушбу ҳолат бўйича тарбиячига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилинишини билдириб ўтамиз. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бориши бўйича барча тафсилотлар кенг жамоатчиликка тақдим этилади», дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг