Вазирлик Россияда ҳалок бўлган ўзбек мигрантлари ҳақида маълумот берди
Интернет нашрларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган икки нафар ҳамюртимизнинг Санк-Петербург шаҳрида ҳалок бўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Коломяж проспекти, 10-уй манзили бўйича жойлашган «Шимолий завод»даги цехда пардозлаш ишларини олиб бориш жараёнида баландликдан тушиб кетиш оқибатида Санк-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган фуқаро 1990 йил 9 августда туғилган Усаров Алишер Зиядуллаевич экани айтилмоқда.
Ҳалокат далиллари бўйича айни пайтда тергов-текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади.
Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг мурдаси Санк-Петербург, Екатеринск проспекти, 10-уй манзили бўйича суд-тиббий экспертизаси Бюроси моргида сақланмоқда.
Жорий йилнинг 6 февраль куни 1998 йил 8 августда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толибжон Эсонов Ленинград вилояти Мурино шаҳрида Воронцов хиёбони, 17-уйдаги «Краски лета» турар жой комплексида қурилаётган уйнинг 14-қаватидан йиқилиб тушиб, ҳалок бўлган.
Жиноий иш ҳали қўзғатилмаган. Айни пайтда фожиали ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.
Ҳалок бўлган фуқаронинг мурдаси Ленинград вилояти Токсово шаҳар моргида сақланмоқда.
Тергов ишлари олиб борилмоқда. Жасадларни юртга транспартировка қилиш бўйича дастлабки барча чора-тадбирлар ўтказилди, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари олиб кетишга рухсат берилишини кутмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter