Литвада қочоқларнинг фарзандларига давлат тилини ўргатиш бошланди
Литвада қочоқлар учун ташкил этилган лагерларда яшовчи ноқонуний мигрантларнинг фарзандларига давлат тилини ўргатиш бошланди, деб хабар берди «RuBaltic.ru».
4 октябрдан бошлаб 200 дан зиёд болага Вильнюс, Рукла ва Пабрадда ташкил этилган синфларда литва тили ўқитилмоқда.
Олти ой давомида мигрант-болалар фақат литва тилини ўрганишади. Дарслар кунига уч соатдан, ҳафтасига 15 соат. Ярим йилдан сўнг таълим дастурига тарих, география ва бошқа фанлар қўшилади.
Литва қонунчилигига кўра, литва тилини билмайдиган ўқувчиларга мунтазам умумтаълим мактабида сабоқ беришдан олдин, бир йил давомида мамлакат давлат тили ўргатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter