Вазирлик мактаб битирувчиларини огоҳлантирди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишларини сўради.
Абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID-карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID-карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.
Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 129 минг нафари (33 фоизи) паспорт (ID-карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.
Маълумот учун: Паспорт (ID-карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этиш зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter