«Вазир ўринбосарининг иккинчи хотини» қўлга тушди
Пойтахтдаги тунгги рейдлар вақтида қизиқ ҳодиса юз берди. Ушбу ҳодиса видеолавҳаси ТВ орқали ҳам намойиш этилган.
Чилонзорда туманида ҳаракатланиб келаётган «Нексия» автомобили тўхтатилганда, ҳайдовчи ҳужжатсиз юргани маълум бўлган.
Ҳайдовчининг ёнида бўлган ва ўзини опаси дея таништирган аёл эса ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ўзини «замминистрнинг иккинчи хотини» эканини айтиб, қўйиб юборишларини талаб қилган.
Аёл айнан қайси вазир ўринбосарини назарда тутгани қоронғу. Мазкур видео бўйича расмий муносабат ҳам эълон қилинганича йўқ.
Ҳодиса видеоси ушбу ҳаволада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter