Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир минг доллардан ошиқ маош олаётган ўқитувчилар сонини очиқлади

Вазир минг доллардан ошиқ маош олаётган ўқитувчилар сонини очиқлади

Фото: Xabar.uz

Ҳозирда умумтаълим мактабларининг 1000 АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорида иш ҳақи олувчи ўқитувчилари сони 6000 нафардан зиёдни ташкил этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди. 

Вазирнинг айтишича, бугунги кунда ўқитувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 3,4 млн сўмни ташкил этади. Бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошган.

Шунингдек, олий тоифали, директор жамғармаси ҳисобидан устама олувчи ҳамда халқаро даражада тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорлари 10 млн сўмни ташкил қилади.

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама 5,7 млн сўм, синовлардан шаффоф ўтган ўқитувчиларга бу пул ҳам тўлаб берилади.

Шунингдек, олис ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчиларга 3,7 млн сўмгача, халқаро олимпиада ғолиби бўлган ҳамда бугунги кунда ўқитувчи бўлиб ишлаётганлиги учун 4,1 млн сўмгача устама берилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг