Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вақтинча прописка масаласини битта СМС билан ҳал қилиш таклиф этилди

Вақтинча прописка масаласини битта СМС билан ҳал қилиш таклиф этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида вақтинчалик прописка масаласини ҳал қилишда мобил алоқа қурилмасидан фойдаланиш таклиф этилди.

«Бунинг учун вақтинча ишлашга келган фуқаро турган ери бўйича махсус маълумотлар базасига қисқа рақамли СМС, масалан, 1 рақамини смс қилиб юборади ва шу орқали ўзининг турган жойи бўйича локацияни маълум қилади. Агар бошқа манзилга борса, ўша манзилдан яна смс юборади вассалом.

ИИБ маълумотлар базаси орқали ким керак бўлса геолокацияси орқали бориб фуқарони топиб олаверади, пропискаям, рўйхатам, шартномаям, тўловам керакмас. Фақат масъулларда ҳохиш бўлса бас», — дейилади таклифда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг