Вакцина пойгаси: Европа Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига тўртта савол билан чиқди
Дунё бўйича коронавирусга қарши вакцина пойгасида Россия етакчилик қилмоқда. Бироқ кўпчиликда унинг ишончлилиги ва самарадорлиги борасида саволлар келиб чиқмоқда, деб ёзади «L'Express» француз нашри.
Европалик журналистларнинг таъкидлашича, жамоатчилик вакцина ишлаб чиқишнинг тўртта жиҳатини муҳокама қилмоқда: «Россия нима ваъда қилади? Тадқиқотлар қайси босқичда? Бу ҳақда олимлар қандай фикрда? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?»
Мутахассисларни Россия вакцинасини ишлаб чиқиш тезлиги хавотирга солмоқда. Экспертларнинг фикрича, ишлаб чиқишни тезлаштириш мақсадида айрим босқичлар ўтказиб юборилган бўлиши мумкин. Улар вакцина пойгасини 1957 йилда СССРнинг биринчи сунъий йўлдошни учириши билан таққослашмоқда.
ЖССТ бундай хавотирларни қўллаб-қувватлаб, Россияни вакцина ишлаб чиқишда амалдаги протоколларга амал қилишга чақирди. Ташкилотнинг расмий вакили Кристиан Линдмайернинг таъкидлашича, бу вакцина нимага қарши ишлаши, кимга ёрдам бериши, акс таъсири бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter