Вагонда ташилган ҳарбий техникаларга расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт аэропорт ёнидаги тeмир йўлдан вагон вагон ҳарбий тeхникалар олиб ўтилгани, бу ҳарбий тeхникалар қаерга нима учун олиб кeтилгани бизга қоронғу, деган маълумотлар тарқалган.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ҳолатга аниқлик киритди.
«Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳар йили таъмирлаш заводлари негизида капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилган ҳарбий техникаларни қўшинларда режавий алмаштириш ишлари амалга оширилиб борилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айнан шу жараёнлар, яъни таъминот ва шахсий таркибни ташиш учун мўлжалланган техникаларнинг қўшинларига юборилиши акс этган», дейилади вазирлик муносабатида.
Аввалроқ, «Толибон» Афғонистон ҳудудидан Термизнинг ўққа тутилгани ҳақидаги хабарни рад этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter