Тошкентда 12 ёшли ўсмир қидирилмоқда
Тошкентда 11 декабр куни уйидан мактабга кетиб, йўқолиб қолган 12 ёшли Арсений Третьяков қидирилмоқда.
Ўсмир қора юнгли уст кийим, оқ кўйлак, тўқ кўк шим ва оқ-қора спорт пойабзалида бўлган.
Белгилари: бўйи 167 см, сочлари сариқ, кўзлари тўқ жигарранг.
UzAlert қидирув-қутқарув отряди йўқолган бола ҳақида бирор маълумотга эга бўлган шахслардан +998 88 1980610, 102 ёки +998 90 0322545 рақамларига қўнғироқ қилишни ёки @Uzalert Telegram-каналига хабар юборишни сўрамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter