27 йилдан бери ўлимини кутаётган қотил, ниҳоят, қатл этиладиган бўлди
АҚШда беш кишини отиб ташлаган жиноятчи қатл этилади. У олий жазони 27 йил кутди, дея хабар берди «Fox News».
Гап 1993 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган 52 ёшли Дастин Ли Хонкен ҳақида бормоқда. У амфетаминли қонун ўғриси деб танилган: Хонкен гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган. Таъкидланишича, у жиноятини яшириш учун гувоҳларни гумдон қилган. Ачинарлиси, улар орасида нафақат катталар, балки болалар ҳам бор. У инъекция ёрдамида қатл этилади.
Бу 17 йиллик танаффусдан кейинги федерал даражадаги учинчи ўлим жазоси. 16 июль куни АҚШ Олий суди 16 ёшли қизни зўрлаб, ўлдиргани учун Уэсли Ира Пуркини ўлим жазосига ҳукм қилганди. Бунгача, 14 июль куни сўнгги 17 йил ичида илк бор Даниэль Льюис Ли қатл этилди. У уч кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбдор деб топилган.
1976 йили АҚШ Олий суди ўлим жазосини қайта тиклади. Ўшандан бери Америка қамоқхоналарида жами 1,5 мингдан ортиқ маҳбус қатл этилди. Улардан фақат уч нафари — федерал даражадаги жиноятчи, қолганлари эса маҳаллий ҳокимиятга тааллуқли. Федерал турмаларда ўлим жазосига ҳукм этилган 60 тача маҳбус сақланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter