Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вьетнамда янада хавфлироқ ва тажовузкорроқ янги вирус аниқланди

Вьетнамда янада хавфлироқ ва тажовузкорроқ янги вирус аниқланди

Фото: «Yandex.ua»

Вьетнамнинг Дананг шаҳри ва унинг атрофидаги провинцияларда янги типдаги коронавирус чақирган коронавирус инфекцияси тарқалиши қайд этилди — у олдингиларига қараганда тажовузкорроқ ва хавфлироқ. Бу ҳақда Вьетнам ҳукумати ахборот порталида хабар берилган.

Айни вақтда янги типдаги вирусни юқтиришнинг тўртта ҳолати маълум — беморлардан икки нафари сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига уланган. Тадқиқот натижаларига кўра, вирус жуда тез кўпаймоқда ва беморларнинг аҳволини жуда тез ёмонлаштирмоқда.

Экспертлар вирус пайдо бўлишининг иккита йўлини тахмин қилишмоқда: мамлакатга ноқонуний муҳожирлар билан кириб келиши ёки Дананг шифохоналаридан бирида вируснинг мутацияга учраши.

Жонс Хопкинс университети лойиҳасининг охирги маълумотларига кўра, Вьетнамда 420 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган. Дунё бўйича умумий касалланганлар сони 16 миллиондан ошиб кетган. Пандемия дунёнинг 188 мамлакатини қамраб олган.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг