Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада аномал иссиқ туфайли 90 киши ҳалок бўлди

Мексикада аномал иссиқ туфайли 90 киши ҳалок бўлди

Фото: «AA»

Мексикада йил бошидан буён аномал иссиқ туфайли 90 киши ҳалок бўлди.

Мексика матбуотига кўра, Веракрус, Табаско, Тамаулипас, Нуево-Леон ва Сан-Луис Потоси каби штатларда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат таъсиридан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда.

Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, биргина 29 майдан 5 июнга қадар аномал иссиқ таъсиридан 29 киши ҳалок бўлган. Икки мингга яқин одам қуёш уришидан шикоят қилиб, шифохоналарга мурожаат қилган.

Миллий метеорология хизмати яқин кунларда мамлакатда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат тўлқини давом этишини башорат қилмоқда. Сурункали хасталикка эга инсонлар зарурат бўлмаган тақдирда куннинг маълум соатларида кўчага чиқмасликлари тавсия этилмоқда.

Мексика Миллий университети май ойининг сўнгги 15 кунида мамлакат тарихидаги энг юқори ҳарорат кузатилганини маълум қилди. Унга кўра, Мексиканинг 14 та штатида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг