Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда бир кунда 28 киши коронавирус қурбони бўлди

Қирғизистонда бир кунда 28 киши коронавирус қурбони бўлди

Қирғизистонда аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони бир кеча-кундузда 689 кишига кўпайди, 28 нафар бемор вафот этди, дея хабар берди «РИА Новости».

«2020 йил 26 июль ҳолатига кўра республика бўйича янги 689 та СOVID-19 ҳолати қайд этилган, шундан 190 нафари Бишкекда аниқланган», — деди коронавирусга қарши кураш республика штаби вакили.

«РИА Новости» суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда коронавирус туфайли 28 киши ҳаётдан кўз юмган, 1185 киши тузалган.

Янги касалланганлар орасида 28 нафари тиббиёт ходим эканлиги таъкидланмоқда. Коронавирус пандемияси даврида жами 2661 нафар тиббиёт ходими вирусни юқтириб олган.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияда тасдиқланган COVID-19 ҳолати билан коронавирусга тест натижалари салбий чиққан шифохонадан ташқари пневмония беморлари статистикаларини умумлаштиришга қарор қилди. Шунга кўра, ҳозирги кунда Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар умумий сони 32 813 кишига етди. 1277 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг