«Uzavtosavdo»да автомобилга 3 фоизлик аванс тўлови бекор қилинди
«Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек «GM Uzbekistan» автомобилларини «Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3 фоиз миқдорида мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қиламиз» дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3 фоиз миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.
Энди «GM Uzbekistan» автомобилларини «Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100 фоиз тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter