Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan»нинг мижозлардан катта қарзи борлиги айтилмоқда

«GM Uzbekistan»нинг мижозлардан катта қарзи борлиги айтилмоқда

Воронеж вилояти арбитраж суди «GM Uzbekistan» (ҳозирги «UzAuto Motors»)  ва «Ўзавтосаноат»ни суд қилади.

Улар «УзДЭУавто Воронеж» компаниясини банкрот қилишда айбланмоқда. «УзДЭУавто Воронеж» мижозлардан 22 млрд. рубль (тахминан 3 274 000 000 000 сўм) қарздор экани айтилмоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистон томони машиналарга буюртма олган, аммо товарни етказиб бермаган, натижада катта қарздорлик пайдо бўлган. 2017 йилда қарздор компания банкротга учраган.

Энди эса қарзни қоплаш учун судга ариза берган. Суд 2020 йил 13 апрелда бўлиб ўтади, дейилади маълумотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг