Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzmobile»: Тошкент шаҳрида мобил интернет тезлиги оширилди

«Uzmobile»: Тошкент шаҳрида мобил интернет тезлиги оширилди

2020 йил 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси «Ўзбектелеком» АКнинг «ЎзМобайл» филиали техник хизмати Тошкент шаҳрида уяли алоқа тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек LTE қамров зонасини кенгайтириш лойиҳаси бўйича ишларни муваффақиятли якунлади. Натижада, LTE интернет стандартидан фойдаланиш тезлиги сезиларли даражада оширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Uzmobile» техник жамоаси карантин даврида ҳам, барча зарур хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича режалаштирилган ишларни давом эттирмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади - барча мавжуд 2G/3G база станцияларини LTE (4G) стандартига ўтказиш, бу эса ўз навбатида «Uzmobile» абонентлари учун кенг полосали мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш тезлигини ва имкониятини оширишдан иборат бўлиб, шубҳасиз, карантин даврида аҳоли учун жуда муҳимдир.

2020 йил 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси LTE тармоғини кенгайтириш бўйича ишлар якунланди, бу натижада эса LTE стандартидаги мобил интернет тезлигини оширишга имкон берди.

Шунингдек, йил бошидан Бекобод, Бўка, Пискент, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл туманларидаги мавжуд барча база станцияларини LTE (4G) технологиясига модернизациялаш бўйича режалаштирилган ишлар якунланди.

Тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида республиканинг барча ҳудудларида ишлар режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг