UZCARDда қисқа узилиш кузатилди
Бугун, 14 март куни 11:00 дан 12:00 гача UZCARD тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов хизматлари ишида носозлик юзага келди.
Ягона умумреспублика процессинг марказининг изоҳ беришича, ушбу даврда потенциал техник носозликлар аниқланганлиги муносабати билан жараёнларни оптималлаштириш бўйича ишлар тезкорлик билан бошланган.
«Айни пайтда тўловлар тикланди ва одатдагидек ишламоқда, POS-терминаллар орқали тўловлар ва банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳам одатдагидек амалга оширилмоқда, — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter