Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари қаторига кирди

Ўзбекистон дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари қаторига кирди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган меҳмондўстлик рейтингида 25-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда мутахассислар қуйидаги мезонларни ҳисобга олдилар:

  • Фуқароси визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган хорижий давлатлар сони;
  • Фуқаро у ерга келганида виза олиши мумкин бўлган давлатлар сони;
  • Фуқаро электрон виза билан ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар сони.

Масалан, 139 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз режимда ташриф буюришлари мумкин.

Рейтингга Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам киритилган. Тожикистон 49, Қирғизистон 53 ва Қозоғистон 54-ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг