Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» Жиззах политехника институти билан ҳамкорлик қилади

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» Жиззах политехника институти билан ҳамкорлик қилади

Фото: «autoagora.gr»

Автосаноат соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни янада юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов ҳамда «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖ ҚК бошқарув директори Эркинжон Юнусов томонидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Меморандумга кўра, Жиззах политехника институти талабаларининг инновацион технологик ўқув дастурларда ўқишларини ташкил этишда кўмаклашиш ҳамда жаҳоннинг энг сўнгги замонавий ускуналарида ўқув амалиётларини ўташ имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари томонлар турли технологик тажрибалар алмашиш мақсадида, ишчи алоқаларни ўрнатишда, шунингдек сермаҳсул ҳамкорлик ва биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун шароит яратишга кўмаклашиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 май куни «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда «Peugeot Citroen Automobiles S.А» (Франция) компанияси ўртасида масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг