«Ўзавтосаноат» раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарувида янги тайинловлар амалга оширилди.
Шукуров Азизбек Қобилович «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Раҳмонов Баҳодиржон Солижонович «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперацион алоқаларни кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Муҳамедов Диёр Рауфович жамият бошқаруви раисининг трансформация ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Одилжон Бастамкулов UzAutoMotors бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter