«UzAuto Motors» «Мalibu 2» учун ариза қабул қилишни тўхтатди
«UzAuto Motors» 2022 йилнинг 22 февраль кунидан «Мalibu 2» автомобилини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди.
Kun.uz хабарига кўра, бу вақтинчалик ҳолат. Март ойидан бошлаб ушбу русумдаги автомобиллар учун шартнома тузиш яна қайта тикланиши мумкин, аммо аниқ муддат бўйича маълумот берилмаган.
«Бу моделдаги автомобиллар учун хориждан ускуналар келади ва биз уларни йиғиб, мижозларга етказиб берамиз. Бунда ўзининг белгиланган миқдори бўлади ва бу миқдор бўйича шартномалар тўлиқ тузиб бўлинган.
Кейинги йиғиладиган автомобиллар сони аниқ бўлгандан кейин шартномалар қабул қилишни яна бошлаймиз. Бу қачон бошланиши бўйича аниқ маълумот йўқ. Март ойида очилиб қолиш эҳтимоли бор», — деган компания ходими.
Айни пайтда «UzAuto Motors» компанияси ўз мижозларига фақатгина 3 та моделдаги автомобилларни сотиб олиш бўйича шартнома таклиф қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter