Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уй шароитида Африка шери боқилаётгани маълум бўлди

Уй шароитида Африка шери боқилаётгани маълум бўлди

Тошкент тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ИИБ ходими томонидан шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида Африка шерининг боласини ҳеч бир хавфсизлик қоидаларига амал қилмай боқиши ушбу йиртқич жонивор билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиши бўйича мурожаат келиб тушган.

Қайд этилишича, пойтахтда доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган фуқаро Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлган. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирган.

Тошкент тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилди ва вақтинча сақлаш учун шер боласи «STEPPE TURTLES» ф/х питомнигига суд қарори қабул қилингунига қадар топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг