Сергелида қўшнилар талончини қўлга олишди
2021 йил 15 декабрь куни соат 18:00 ларда 40 ёшли Х.Ф. Тошкент шаҳри, Сергели тумани Сергели 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирига кириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишни мақсад қилади.
У 2-қават йўлагига туриб олиб, шу ердан ўтиб кетаётган 49 ёшли В.И.га ҳужум қилади ва қулида бўлган сумкасини тортиб олиш мақсадида, қўли билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказади.
Шу вақтда В.И. ёрдамга чақириб бақирганлиги туфайли йўлакда яшовчи қўшнилар уйларидан чиққанлигини кўрган Х.Ф. ҳодиса содир бўлган жойидан қочмоқчи бўлади, аммо гувоҳлар томонидан қўлга олиниб, ички ишлар органига топширилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Қайд этилишича, бу турдаги жиноят учун қонунчиликда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter