Уй-жой ва қурилиш соҳасидаги ўғриликлар танқид қилинди
Президент Мирзиёев бугунги йииғилишда комплексга кирувчи вазирлик ва идоралар олдида турган уй-жой ва қурилиш соҳасидаги энг долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Қайд этилишича, бу йил инвестиция дастури доирасида 1 минг 637 та инфратузилма объектини қуриш белгиланган.
Лекин соҳа ёки ҳудуд раҳбарлари бюджет маблағларини самарали ишлатиш, қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича намуна бўладиган тизим яратмагани таъкидланди.
Қурилишларга ажратилган бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш, талон-тарож ва ўғрилик ҳолатлари кўрсатиб ўтилди.
Айрим қурувчи тадбиркорларнинг яширин ишлашига ёки бундай ишлашга мажбур қиладиган шарт-шароитлар борлиги айтилди.
Масалан, бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар «шиширишга» ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади.
Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда.
Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинди.
Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.
Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни «обнал» ва «ўғирлик» қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, «яширин» қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.
Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter