Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ухлаш меъёрининг бузилиши хавфи маълум қилинди

Ухлаш меъёрининг бузилиши хавфи маълум қилинди

Кекса одамлар кўпроқ ухлашлари керак ва бу шифокорлар томонидан белгиланган соатлар вақтидан кам бўлмаслиги лозим. Агар улар етарлича ухламасалар – юракка хавф туғилади, агар улар меъёридан ортиқ ухласалар – ақлнинг заифлашувига дучор бўладилар, дейди кардиолог Владимир Хорошев.

Ўртача саккиз соат – одам учун уйқу вақтининг энг мақбули. Бу вақт ичида тана тўлиқ дам олади. Агар ёшликда бу норманинг бузилишига жиддий хавф деб қаралмаса-да, кекса одамлар учун бу жуда муҳим, деб тушунтиради мутахассис.

«55-60 ёшдан ошган одамлар уйқунинг маълум бир режимига амал қилишлари керак. Улар ҳар куни камида саккиз соат давомида тинч уйқуга эга бўлишлари лозим. Агар кексалар бундан кам ухласалар, таналари жисмон тикланмайди. Барча органларнинг ишига таъсир этадиган ресурс базасини тиклаш учун вақт керак. Кам уйқудан мия, юрак, жигар ва ошқозон зарар кўради. Буни эсдан чиқармаслик зарур», деб маслаҳат берган кардиолог.

Шу билан бирга, кекса одамлар учун жуда кўп уйқу оз ухламасликдан кам зарарли эмас. Мутахассис уйқуни суистеъмол қилиш ақлнинг заифлашувига олиб келишидан огоҳлантирган.

«Кекса одамларда узоқ уйқу ҳам зарарли. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уйқунинг 9-11 соат давом этиши мия атеросклеротик шикастланиши ёки энсефалопатия хавфини оширади. Бу касаллик миянинг когнитив бузилишига олиб келади, натижада бу ақли заифликка олиб келиши мумкин», дейди шифокор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг