«Устюртда бир миллиондан зиёд сайғоқдан уч мингтагина қолди...»
Бугун Халқаро Пресс клубнинг 22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни муносабати билан сессияси бўлиб ўтди.
ЎзАнинг ёзишича, сессияда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлим бошлиғи Ҳалилулла Шеримбетов биологик ресурсларни иқтисодий баҳолаш борасида тўхталиб ўтар экан йўқолиб кетган ва йўқолиш хавфи бўлган ўсимлик ва ҳайвонлар борасида ўз таҳлилларини тақдим этди.
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида Устюртда сайғоқлар сони бир миллиондан ошиқ бўлган. Ҳозир улар сони уч мингдан кўп эмас, Ўзбекистондагилар сони 100-200 бош атрофида. Унинг шохи учун ов қилишади ва шох нархи минг АҚШ долларигача баҳоланади.
Ўтган асрнинг 60-йилларигача Ўзбекистонда Турон йўлбарси бўлган, мана шу тур йўқолган. Бунга сабаб тўқайзорларнинг кескин камайиб кетганлиги, ўша ҳайвоннинг яшаш муҳити йўқолганлигидир. Дунё ташкилотлари маълумотига кўра, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан ноқонуний савдо қилиш даромади наркотиклардан кейинги ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter