Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистонда кундузги об-ҳаво шароитини Урал устида жойлашган кучли совуқ антициклон периферияси белгилайди.

Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Сурхондарё вилоятида, кечга томон эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлиши сақланиб туради ва 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Эртага 8 декабрда мамлакатимиз ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 10-11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади, шунингдек бу кунларнинг иқлимий меъёридан 6-9 даражага паст бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг