Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

USAID ўзбек журналистларини қайта тайёрламоқда

USAID ўзбек журналистларини қайта тайёрламоқда

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан USAIDхалқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ҳудудий журналистлар учун навбатдаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

«Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ислоҳоти: ОАВда ёритиш» мавзуида давом этаётган икки кунлик семинар-тренингда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари моҳияти, суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ОАВнинг фаоллигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тренингда 20 нафардан ортиқ журналистлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ахборот манбаси билан ишлашга, суд-ҳуқуқ мавзусини ёритишда журналистик имиджни яратиш, ҳуқуқий мавзуда факт-чекинг билан ишлаш ҳамда таҳлилий материаллар орқали соҳада мавжуд муаммолар ечимига жамоатчилик назоратини қўллаган ҳолда ечим топишга асосий эътибор қаратилди.

Тадбирда суд ҳокимияти соҳасида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, ҳали ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар, хусусан фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтириш лозимлиги, бу борада суд-ҳуқуқ идоралари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан суд-ҳуқуқ органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлигини, мамлакатда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувликнинг қарор топиши масалаларининг ОАВда кенг ёритилиш масалалари ҳам интерактив усуллар билан муҳокама қилинди.

Тадбир жараёни жонли, интерфаол ва баҳс-мунозалар билан давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг