Уруш оқибатида камида 500 нафар украиналик бола ҳалок бўлган
Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида камида 500 нафар бола ҳалок бўлган, мингдан ортиқ вояга етмаганлар яраланган. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси маълум қилди.
расмий идора бу маълумотлар тўлиқ эмаслигини, чунки Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудлардан маълумот тўплаш қийинлигини эслатиб ўтади.
Болалар энг кўп Донецк (485), Харков (298), Киев (129) ва Херсон (118) вилоятларида жабрланган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, Россия босқинининг бошланишидан буён Украинада 9 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, 16 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
Save the Children бугунги кунда 7,5 миллион украиналик бола жиддий хавф остида экани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter